15:00 (17.10.2024)

521

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни қандай ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказмасдан олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2024 йилда “Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 632-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур масалалар тартибга солинган. 

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар қаторига нотиббий мақсадда фойдаланиш ёки дозаларнинг оширилиши натижасида инсон саломатлиги ва руҳиятига фаол таъсир кўрсатувчи, кучли таъсир килувчи моддалар рўйхатида* белгиланган моддалар ва улардан тайёрланган дори воситалари киради. 

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни қуйидаги ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказмасдан олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади:

  • мамлакатда бўлиш даврида, икки ҳафталик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса, хусусан, тиббиёт муассасасининг шифокори томонидан моддалар тури, буюрилган қабул қилиш ва давомийлик муддати кўрсатилган ҳужжати (шифокор хулосаси) ёки рецепт нусхаси мавжуд бўлса;
  • республика ҳудудида ва унинг ҳудудидан ташқарида яшаб турган беморни даволаш-профилактика муассасаси томонидан тасдиқланган тиббий кўрсатма асосида даволаш курси доирасида даволаш учун мўлжалланган бўлса;
  • дипломатик ваколатхоналарнинг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимлари, шу жумладан, улар билан бирга яшаб турган оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган бўлса;
  • республика ҳудудига кириб келаётган ёки унинг ҳудудидан чиқиб кетаётган транспорт воситасининг йўловчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган ва тиббий дорилар қутичаси таркибига киритилган бўлса;
  • халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш учун мўлжалланган бўлса.

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни почта ва курьерлик жунатмаларида, шу жумладан халқаро почта жунатмаларидан жунатиш таъқиқланади. 

Алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни икки ҳафталик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб чиқишга тиббиёт муассасасининг даволаш-маслаҳат комиссиясининг муҳри билан тасдиқланган хулосаси бўлганда рухсат этилади. Олиб киришга эса яшаш ёки бўлиш мамлатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган, даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда рухсат берилади. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech