15:40 (10.09.2024)

512

Аломатларсиз пайдо бўладиган 3 та хавфли касаллик

Aтеросклероз, жигар касалликлари ва онкология симптомларсиз ривожланиши мумкин. Бу ҳақда терапевт Aлексей Хухрев маълум қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, одам жигар билан боғлиқ муаммоларни сезмаслиги мумкин, чунки бу органда оғриқ рецепторлари йўқ. Шунинг учун ўсимта ёки сурункали гепатит одатда мунтазам текширувлар пайтида тасодифан аниқланади.

Онкология ҳам яққол аломатларсиз ривожланиши мумкин. Хусусан, ошқозон ости бези ва йўғон ичак саратони хавфли босқичга ўтгунга қадар одатда белги бермайди.

Aтеросклероз ҳам сезилмасдан ривожланиши мумкин - юқори холестерин ҳеч қандай аломат билан бирга келмайди, дейди мутахассис.

Гипертонияни ҳам шу рўйхатга киритиш мумкин: баъзилар босим 200 га кўтарилганда ҳам ҳеч нарсани сезмасликлари мумкин, баъзилари учун ҳатто меъёрдан озгина оғиш ҳам нохуш аломатларни беради, деб тушунтирди шифокор.

Мутахассис соғлиқдаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш учун ҳар йили текширувдан ўтишни маслаҳат берди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech