14:50 (13.10.2023)
2279
Таҳлилчиларнинг фикрича, фармацевтика компанияларининг жорий йилнинг январидан июлигача AҚШда семиришга қарши дори-дармонларни реклама қилиш учун сарфлаган харажатлари 500 миллион долларни ташкил этган. Ушбу миқдорнинг тўртдан уч қисми энг кўп реклама қилинган дорилар: Ozempic, Wegovy, Rybelsus, Jardiance. ҳиссасига тўғри келди. Фақат Ozempic рекламаси учун қилинган харажатлар 120 миллион долларга етган.
Бундай кўп рекламалар ушбу дориларга деярли назоратсиз талабни келтириб чиқарди: 2022 йилнинг сўнгги уч ойида америкалик шифокорлар ушбу дориларга 9 миллиондан ортиқ рецепт ёздилар.
Бугунги кунда америкаликларнинг қарийб 70 фоизи семириб кетган. ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда 1,9 миллиард одам ортиқча вазнга эга, 650 миллион киши эса инсулт, қандли диабет, юрак касалликлари ва саратонга олиб келадиган клиник семизликдан азият чекмоқда.
2030 йилга келиб вазнни назорат қилувчи дорилар бозори 54 миллиард долларга етиши мумкин.
Мутахассисларнинг фикрича, Ozempic ва Saxenda мўъжизавий дори эмас ва кучли ён таъсирга сабаб бўлади. Бундан ташқари, улардан умр бўйи фойдаланиш учун мўлжалланган, чунки фаол моддалар инсон танасидан чиқиши биланоқ, вазн жойига қайтади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, вазн йўқотадиган дори-дармонларни қабул қилишни тўхтатган одамлар бир йил ичида йўқотган вазнининг камида учдан икки қисмини қайта йиғади.