11:50 (15.09.2023)
1008
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов маълум қилди.
Сифатсиз ёки қалбаки дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида 56 та ҳолатда 3,2 млрд сўмдан ортиқ сифатсиз дориларнинг аҳолига сотилишининг олди олинди.
Шу билан бир қаторда, кучли таъсир қилувчи, наркотик ҳамда психотроп моддаларни сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тадбирлари кучайтирилиб, фош этилган 90 та жиноят ишлари доирасида 423 млн сўмлик бундай турдаги дорилар ноқонуний муомаладан олиб қўйилди.
Қайд этилишича, ўрганишлар давомида инсон ҳаётига ҳамда соғлиғига хавф солувчи контрафакт ва сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ 434 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 23,4 млрд сўмдан зиёд бўлган яроқсиз маҳсулот муомаладан олиб қўйилган.