15:20 (31.07.2023)
1811
Aгарда сизда қуйидаги аломатлар мавжуд бўлса, демак организмингизда В гуруҳи витаминлари етарли эмас:
- уйқусизликдан азият чекасиз;
- сочлар жилоси йўқолади;
- оғизда ёқимсиз ҳид пайдо бўлади;
- тез-тез бош айланиши ва бош оғриғи кузатилади;
- қазғоқ пайдо бўлади;
- оғиз бурчаклари қуришади;
- тушкунликка тушиш кузатилади;
- қабзият қийнайди.
Сабаби нима: клетчатка етишмаслиги ва натижада ичак моторикасининг бузилиши. Витамин В айнан ичак орқали сўрилади, шунинг учун овқат ҳазм қилиш трактидаги ҳар қандай носозлик танадаги ушбу витаминнинг етишмаслигини келтириб чиқаради.
Бундан ташқари, В витаминлари соч ва тирноқларнинг ҳолати учун жавобгардир ва уларнинг ҳолати витамин етишмовчилигининг биринчи аломатлари бўлиши мумкин.
Нима қилиш керак: диетангизга кўпроқ дон, кепакли нон, сабзавотлар ва ёнғоқларни қўшинг. В12 витамини мол гўшти ва сутда мавжуд. Парранда гўшти, денгиз балиқлари, дуккаклилар, буғдой новдаларида витамин В3 мавжуд.
Таркибида В гуруҳи витаминлари энг кўп бўлган маҳсулотлар: хамиртуруш, буғдой доналари, кепак, жигар.
В гуруҳи витаминларининг кундалик нормаси:
В1 - 1,5 мг; В2 - 1,3 мг; В5 - 4-7 мг; В6 - 1,6 мг; В12 - 2 мг.