10:34 (07.08.2023)
1447
Дорихоналарда сотилаётган дори воситаларининг 70 фоиздан ортиғи рецепт бўйича сотилиши керак бўлишига қарамай, ҳар учинчи антибиотик рецептсиз сотиб олинади. Бу ҳақда Бутунроссия беморлар иттифоқи матбуот анжуманида маълум қилинди.
“Юрак-қон томир дори воситалари орасида деярли ҳар иккисидан бири рецептсиз сотилади. Бу "Сирли харидор" тадқиқоти давомида тўпланган маълумотларимиздан келиб чиқди ", деди Бутунроссия беморлар иттифоқи раҳбари Ян Власов.
Бу ҳолат, афсуски, антибиотикларга чидамли фуқаролар сонининг кўпайишига олиб келади, дея қўшимча қилди Мустақил дорихоналар уюшмаси директори Виктория Преснякова.
Мутахассисларнинг фикрича, муаммони дори воситаларини рецепт бўйича сотишни белгилашнинг 1 сентябрдан амал килишни бошлайдиган янги тартиб ҳал қилиши мумкин. Дорихона ходимлари назорат-касса аппаратлари орқали дори воситалари ҳаракатини назорат қилиш, рецепт бўйича маълумотларни - берилган сана, унинг рақами ва сериясини киритиш тизимига ўтказиши керак бўлади.