09:00 (28.04.2023)
2315
1995 йилдан буён ўтказиб келинаётган “Автомобилсиз кун” тадбири жаҳон узра оммалашганига 23 йил бўлди.
Бу тадбирнинг аҳамияти беқиёс – бир томондан инсонлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўлса, иккинчи томондан атроф-муҳитда барқарорликни сақлаш, табиатга заҳарли газлар чиқишини имкон қадар камайтиришдир.
Шу боис ушбу кун доирасида шахсий автомобилларда ҳаракатланишни камайтириш, аҳоли орасида жамоат транспортидан ва велосипеддан фойдаланишнинг ҳамда пиёда юришнинг афзалликларини тарғиб этишга қаратилган кўплаб тадбирлар ташкил этилади.