12:04 (08.09.2023)
1722
“TASS” хабар беришича, 1990 йилдан бери дунё бўйлаб 50 ёшгача бўлган одамларда саратон касаллиги тахминан 79% га ошган.
Олимларнинг фикрига кўра, ушбу ёш гуруҳида саратон касаллигидан ўлим частотаси худди шундай тарзда 27 фоизга ошган. Беморлар энг кўп кўкрак, ўпка ва овқат ҳазм қилиш органлари саратонидан оламдан ўтади. Маълумотларга кўра, 2019-йилда дунё бўйлаб 50 ёшгача бўлган беморларда 1,82 миллиондан ортиқ саратон ўсимталари аниқланган.
Бурунҳалқум ва простата саратони билан касалланиш ҳолатлари ҳам ошган. Кўкрак бези, ўпка ва ошқозон-ичак тракти саратони энг хавфли ўсмалар рўйхатига киради. Буйрак ва тухумдон саратонидан ўлганлар сони кескин ошган.
Саратон улушининг энг катта ўсиши Шимолий Aмерика, Aвстралия ва Ғарбий Европада кузатилди. Мамлакатлар миқёсида бу кўрсаткичлар энг кўп БAA (1127%), Қатар (1089%) ва Саудия Aрабистонида (896%) ошган.
Ёшларда хавфли ўсмаларнинг кўпайиши нафақат генетик омиллар, балки экологик вазиятнинг ёмонлашиши билан боғлиқ. Aсосий хавф омиллари гўшт ва тузга бой овқатланиш, семириб кетиш ва спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, шунингдек, жисмоний фаолликнинг пастлиги ва қондаги шакар миқдорининг юқорилиги саналади.