09:00 (10.09.2024)
569
Ясси оёқлик ўсмирларда тез-тез учрайди ва жиддий муаммодир, чунки бу умуртқа поғонаси қийшайишига олиб келади.
Мутахассиснинг фикрига кўра, "ясси оёқ" ташхиси фақат 15-17 ёшдан кейин қўйилиши мумкин. Касаллик аниқлангандан сўнг, оёқ ва умуртқа поғонасидаги оғирликни камайтирадиган ортопедик тагликлардан фойдаланишни бошлаш керак.
Ясси оёқлик келтириб чиқарадиган оқибатлар: сколиоз туфайли мушакларнинг ассиметрияси юзага келади, бу эса умуртқа поғонасининг қийшайишига ва келажакда бошқа жиддий оқибатларга олиб келади. Улар орасида қон айланишининг бузилиши, бош оғриғи ва бошқа неврологик муаммолар бор, деб тушунтирди мутахассис.
Ота-оналар боланинг ҳолатини доимий равишда кузатиб боришлари керак. У столда гавдасини тўғри тутиб, тирсакларини стол юзасига қўйиб ўтириши керак. Мактаб сумкасини иккала елкага тўғри тақиши керак. Рақс тугараги ёки от миниш каби жисмоний машқлар қоматни тўғри ривожлантиришга ёрдам беради.
Aгар сколиз аниқланса, муаммони ҳал қилиш учун физиотерапия, массаж ва электр стимуляцияси керак бўлади. Ясси оёқлик ва сколиозни ўз вақтида ташхислаш ва тузатиш келажакда жиддий муаммоларнинг олдини олади.