17:15 (02.08.2024)
1282
Эҳтимол, сиз лиофилизатлар ҳақида эшитгандирсиз. Лекин бу нима ва улар нима учун керак?
Лиофилизат - бу кукун ёки ғовак масса кўринишида тақдим этилган дори воситасининг бир шакли. У тайёр юмшоқ ёки суюқ шаклдаги препаратдан намликни музлатиш ва махсус икки марта қуритиш йўли билан тайёрланади. Бундай технология лиофилизатсиялаш деб аталади.
Лиофилизатни ишлаб чиқариш жараёни эритмалар ёки суспензияларни тайёрлашга қараганда мураккаброқдир, чунки препаратнинг барча хусусиятларини ва фаол модда молекулаларининг тузилишини сақлаб қолиш жуда муҳимдир.
Лиофилизат дори шакли сифатида кўплаб афзалликларга эга:
▪️ препаратни сақлаш ва ташиш шартларига риоя қилиш осонроқ;
▪️ таъсир этувчи модданинг биологик фаоллиги яхшироқ сақланади;
▪️ препаратнинг яроқлилик муддати узаяди.
Қўллашдан олдин лиофилизатни инъекция учун суюқ шаклга айлантириш керак. Бунинг учун ампулага натрий хлорид ёки йўриқномада кўрсатилган бошқа эритувчини қўшиш керак.