12:26 (13.06.2023)

2698

Давлат рўйхатидан ўтказмасдан олиб кириладиган айрим фармацевтика маҳсулотлари рўйхати тасдиқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 02.06.2023 йилдаги 14-сон буйруғи билан 2025 йил 1 январгача бўлган муддатда давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатдан 29 та дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи ва 90 та тиббий буюмлар ўрин эгаллаган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech