15:54 (02.08.2023)
2020
Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларга қулайлик яратиш мақсадида, пойтахтимизнинг Чилонзор туман Давлат хизматлари марказида Навбатсиз хизмат маскани ташкил этилди.
Ушбу масканнинг ўзига хослиги шундаки, фуқаролар бир финжон қаҳва устида:
- хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш;
- биометрик паспортларни ID-карталарга алмаштириш;
- тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказиш каби 300дан ортиқ давлат хизматларидан фойдаланишлари ҳамда бир вақтнинг ўзида қўшимча қулайликлардан баҳра олишлари мумкин.