08:55 (26.09.2024)

268

Депутатлар ихтисослашган оммавий ахборот воситаларидан ташқари бошқа жойларда дори воситаларини реклама қилишни тақиқлашни таклиф қилишди

Давлат Думаси фармацевтика маҳсулотларини, айниқса хорижий маҳсулотларни рекламан қилиш қоидаларини кучайтириш зарур деб ҳисоблайди. Хусусан, ихтисослаштирилган оммавий ахборот воситаларидан ташқари ҳар қандай платформада дори воситаларини реклама қилишни тақиқлашни таклиф қилинди.

Уларнинг фикрича, хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг рекламаси туфайли маҳаллий фармацевтика компанияларининг маҳсулотлари сояда қолмоқда.

"Инсон дорихонага келади ва беихтиёр реклама сабаб онгига сингиб қолган дориларни танлайди. Гарчи маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчилари бир неча баравар арзонроқ бўлиши мумкин бўлган аналогни тақдим қилсалар ҳам, улар бу ҳақда билишмайди.", дейди депутатлар.

Уларнинг фикрича, фармацевтлар ҳам харидорга арзонроқ вариантдаги маҳаллий дорини сотишдан манфаатдор эмас. Рекламадаги чекловлар маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчиларини қўллаб қувватлаш билан бир қаторда, истеъмолчиларга арзон нархда даволаниш имкони бериши мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech