08:59 (14.09.2023)

868

“Док-1 Макс” ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистонга яна 4 та заҳарли дори киритишга урингани маълум бўлди

Ўзбекистонда 65 нафар бола ўлимига сабабчи дея қаралаётган “Док-1 Макс” сиропи ишлаб чиқарувчиси — Ҳиндистоннинг Marion Biotech Pvt. Ltd корхонаси Ўзбекистонга яна 4 та таркибида заҳарли моддалар мавжуд бўлган дориларни киритишга ҳаракат қилган.

Судда дастлаб кўрсатмаларини айтган судланувчи — “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг “Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаш” лабораторияси мудири Г.Б. судьянинг «Қайси дориларда камчиликлар аниқланганди», деган саволига жавобан, Ҳиндистоннинг Marion Biotech Pvt. Ltd корхонаси масъуллари айнан “Док-1 Макс” сиропидан топилган заҳарли моддалар мавжуд бўлган яна 4 та дориларни ҳам рўйхатдан ўтказиб, Ўзбекистонда сотилишига рухсат сўраганини айтди.

 “Tarireks” дори воситаси, кейинчалик “Kuraraks” номи билан рўйхатдан ўтган. Кейин“Kuyurazit” таблетка дори воситаси,“Tramjoyn” таблетка воситаси, “Razinoks” таблетка дори воситаси “Dashbord” номли электрон базага киритилиб, камчиликлари бартараф этилиши белгиланган, — дейди судланувчи.

Лекин, мазкур дорилар Ўзбекистондаги дорихоналарда сотувга чиқишга улгурмаган. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech