15:30 (18.04.2023)
2259
«Тошкент» Республика фонд биржаси сайти энг юқори рейтингга эга эмитентлар рўйхатини тузди.
Рейтингда қуйидаги мезонларга мувофиқ баллар берилган:
- Кузатув кенгашида мустақил аъзолар мавжудлиги
- Акциядорлар сони
- Ҳар чораклик ҳисоботни ўз вақтида ошкор қилиш
- Акциялар савдоси учун
- Free-float (эркин муомаладаги акциялар)
- Веб-сайт мавжудлиги
100 баллдан 95 балл тўплаган «Дори-дармон» компанияси «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Ипак йўли» акциядорлик инновацион тижорат банкидан сўнг 3-ўринни эгаллади.
Рейтинг 107 та эмитент ўртасида тузилган.