09:26 (15.05.2023)

2616

Дори воситалари нархлари устидан назорат кучайтирилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳамда айланмасига чек қўйишда жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 188-сон қарори қабул қилинди.

Президентнинг 04.04.2023 йилдаги “Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-110-сон қарорига мувофиқ, Ягона ахборот тизими орқали назарда тутилган, дори воситалари ва тиббиёт буюмларини белгиланган нархдан юқори устама қўйган ҳолда сотиш тўғрисида мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тартиби тасдиқланган.

2023 йил 1 июндан бошлаб “Soliq hamkor” ахборот тизими орқали мурожаатларни қабул қилиш ва ишлов бериш ҳамда ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш амалга оширилади.

Бунда ахборот тизими орқали келиб тушган мурожаатлар назорат ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун асос бўлади. Мурожаатлар ваколатли органлар томонидан 10 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилади.

Мурожаат берган шахс тасдиғини топган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича қуйидаги миқдорларда мукофот олади: маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жариманинг 20 фоизи ва жиноятлар учун БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech