09:11 (13.04.2024)

194

Дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи ва чакана сотишда чекланган савдо устамалари қўлланилиш белгиланган.  Бунда 12% ҚҚС суммаси ҳам устаманинг таркибида бўладими?

▫️ Четдан олиб келинадиган ва мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари воситачилар сонидан қатъий назар улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 %дан ортиқ бўлмаган миқдорларда устама белгиланади.

▫️ Чакана савдодаэса, улгуржи нархидан 20 %дан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилади.

▫️Ижтимоий дорихоналар томонидан иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, харид қилиш нархи ёки улгуржи нархнинг 10%идан ортиқ бўлмаган чекланган савдо устамаси қўлланилган ҳолда сотилади.
 ВМҚ-185-сон 06.04.2017-йил 

Бунда товар таннархига дастлаб улгуржи савдода ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) ҚҚСсиз нархига 15%, чакана савдода улгуржи нархига 20 % миқдорида устама қўйилади ва 12 % миқдорида ҚҚС ҳисоблаб реализация қилинади.
Солиқ кодекси-248-модда 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech