09:00 (17.07.2024)

800

Сайёрада кўриш ёмонлашмоқда: 2050 йилга келиб, аҳолининг 50 фоизи миопиядан азият чекади

Мутахассисларнинг таъкидлашича, гаджетлардан кўп фойдаланиш ва очиқ ҳавода фаолликнинг камайиши узоқни кўра олмаслик (миопия) кучайишига сабаб бўлган омиллардан бўлиб, даволанмаса, кўрлик хавфини оширади.

El Pais нашри прогнозларни эълон қилди. Хитой, Жанубий Корея, Япония ва Сингапур каби мамлакатларда ўрта мактабни тугатган болаларнинг тахминан 80 фоизи кўриш нуқсонидан азият чекмоқда ва уларнинг 10% дан 20% гачаси яқинни кўра олмайди.

Сайёранинг кўриш қобилияти ёмонлашмоқда. 2016-йилда ўтказилган илмий таҳлил 21-аср бошида 1,4 миллиард одам узоқни кўра олмаслигини аниқлаганди ва бу рақам 2050-йилга бориб 4,7 миллиардга етишини башорат қилди. Бу дунё аҳолисининг деярли ярмига тўғри келади, гарчи ҳудудлар бўйича фарқлар мавжуд бўлса-да: асрнинг ўрталарига келиб, Шарқий Aфрикада миопиянинг тарқалиши 23% дан паст бўлади, Осиё-Тинч океани минтақасидаги юқори даромадли мамлакатларда эса, ҳар уч кишидан иккитаси касалликдан азият чекиши тахмин қилинмоқда.

Испанияда ўтказилган сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, беш ёшдан етти ёшгача бўлган болаларда миопиянинг тарқалиши 19% ни ташкил қилади, аммо 2030 йилга келиб у 30% га етади.

Бундан ташқари, кўришнинг ортга қайтмас йўқолишига олиб келиши мумкин бўлган патологик ўзгаришлар ривожланиш хавфи сезиларли даражада ошади. Гап катаракта, глаукома, тўр парданинг кўчиб тушиши ҳақида бормоқда. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёшларда миопиянинг оғир ҳолатлари сариқ доғ дегенерацияси ривожланиш эҳтимолини 41 фоизга оширади. Бу, ўз навбатида, ёш ўтиши билан кўриш қобилиятининг йўқолишига сабаб бўлади.

Офталмологлар одамларни “20-20-20” қоидасига амал қилишга чақирмоқда: Ҳар 20 дақиқада 20 фут узоқликда, яъни тахминан олти метр масофада жойлашган бирор нарсага 20 сония давомида қараб туриш лозим. Шунингдек, болаларни, ёшларни гаджетдан фойдаланишда кўзга яқин тутмасликлигини назорат қилиш ва экранни яхши ёритилишини, қоронғуда фойдаланмаслигини ва танаффус қилишини таъминлаш керак.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech