17:50 (26.10.2023)

1239

Дори воситаларининг харажатларини қоплаш ҳамда дорихоналарда дори воситаларининг доимий мавжудлигини таъминлаш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ЖССТ, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги  билан ҳамкорликда "Дори таъминоти харажатларини қоплаш тизимини жорий қилиниши юзасидан маълумотни манфаатдор томонларга тақдим этиш" мавзусида йиғилиш ўтказди.

Унда фармацевтика компаниялари, жумладан маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, етказиб берувчилар ва халқаро экспертлар, хусусан “Dori-Darmon”  компанияси вакиллари ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги       ПҚ-4890-сонли қарорига мувофиқ 2021 йилдан бошлаб, Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси механизмларини, жумладан, тиббий хизматларни молиялаштиришнинг янги моделларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси ишга туширилди. Ушбу механизмларни амалга ошириш вазифаси Давлат тиббий суғурта жамғармасига юклатилди.

“Сирдарё Дори-Дармон” МЧЖга қарашли 40 та дорихона ва дорихона шохобчалари ҳам реимбурсация дастурига уланди.

Тажриба синов-лойиҳасида доирасида 2022 йилдан  реимбурсация - бир қатор сурункали касалликларни амбулатор даволаш учун мўлжалланган дори-дармонларини қоплаш тизими ишга тушди.

Ҳозирда бу тизимга 11 та дори киритилган бўлиб, рўйхат ҳар йили янгиланиб, кенгайтирилиши кутилмоқда. Шу мақсадда мавжуд илғор халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, дори воситаларининг харажатларини  қоплаш ҳамда Жамғарма билан шартнома тузган дорихоналарда дори воситаларининг доимий мавжудлигини таъминлаш механизмлари ишлаб чиқилмоқда.

Йиғилишда манфаатдор томонлар эътиборига дори-дармонларни қоплаш харажатларини аниқлаш ва уларнинг чакана дорихоналарда мавжудлигини таъминлаш билан боғлиқ  жиҳатлар алоҳида қайд этилди.

Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга Жамғарма мутахассислари батафсил жавоб берди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech