11:38 (27.03.2023)
3172
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.С. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб “Гўзал” МФЙ ҳудудида фуқаро М.А.га 9 200 дона “SEFZOS” номли дори воситасини жами 99,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “D.P.” МЧЖга қарашли дорихона раҳбари О.С. ва фуқаро Ж.И. 2 нафар фуқарога 20 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 800 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан жами 160 дона “Зардекс” ва “Карбамазепин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.