09:42 (27.06.2023)

2178

Дорихонада консультация пулли бўлиши керакми?

Aксарият фармацевтлар дорихоналарда мижозларга маслаҳат беришга тайёр, аммо бепул эмас, "Фарма РФ" ҳамжамияти томонидан ўтказилган сўров натижаси шуни кўрсатди. Шундай қилиб, улар бу билан касбнинг нуфузини оширишга ва ташриф буюрувчиларни дорихона ходимларига ҳурмат билан муносабатда бўлишига умид қилишмоқда. Шу билан бирга Фарма РФ респондентлари харидорлар фармацевт ёки провизор маслаҳати учун пул тўлашга тайёрлигига шубҳа қилишади.

Фарма РФ платформасида сўровда қатнашган фармацевтларнинг ¾ қисми (74,2%) дорихоналарда пуллик маслаҳатлар ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Уларнинг аксарияти (62,9%), агар бирор киши харид учун эмас, фақат маълумот олиш учун препаратлар ҳақида савол берса, пуллик консултацияни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Респондентларнинг деярли ярми - 45,3 фоизи ҳар бир маслаҳат учун алоҳида ҳақ тўланиши керак, деб ҳисоблайди, 34,6 фоизи мавҳум мавзулардаги суҳбатлар учун пул тўланишини хоҳлайди. Респондентларнинг 66,3 фоизи ўзлари пуллик хизматлар кўрсатишга тайёр.

Респондентларнинг асосий мақсади умуман пул ёки маошига қўшимча устама ишлаш эмас. Фармацевтлар учун асосий нарса касбининг нуфузини ошириш истаги ва унга бўлган ҳурмат даражасини оширишдир. 68,3% респондентларнинг фикрига кўра, одамлар маслаҳат учун тўлов қилса, дорихона ходимини ҳурмат қилади ва унинг вақтини қадрлайди. Яна 53,5 фоизи бундай чора “провизор” ва “фармацевт” касблари нуфузининг ошишига хизмат қилади, деб ҳисоблайди. 43,2 фоизи эса ўзи ҳақида эмас, балки иш жойи ҳақида қайғуриб, бу улар ишлаётган дорихона даромадини оширишга хизмат қилишини айтишган. Респондентларнинг тўртдан бир қисми (24,7%) бундай маслаҳатлашувлар поликлиникадаги тиббиёт ходимларининг юкини қисман енгиллаштиради, деб ҳисоблайди.

Фармацевтлар пулли маслаҳатларнинг салбий оқибатларини ҳам баҳолашди. Aксарият (61,6%) бундай пулли маслаҳатлар навбатда туришга мажбур бўлган бошқа ташриф буюрувчиларнинг норозилигига сабаб бўлишидан қўрқишади. Деярли худди шунча респондентлар (59,8%) фармацевтика ходимлари пул ишлаш истагида айбланади, деб ҳисоблайди. Респондентларнинг 20,3 фоизи бундай маслаҳатлашувлар орқали пул ишлаш қийин, аммо ташкилот имижига путур етказади, деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга, респондентларнинг атиги учдан бир қисми (32%) бундай хизмат талабга эга бўлишига ишонишади ва 41,7% одамлар бунинг учун пул тўлашга тайёр эмаслигига ишончлари комил.

Методология: сўров "Фарма РФ" профессионал жамиятининг веб-сайтида 2023 йил 10 майдан 29 майгача ўтказилди. Унда 477 нафар респондент иштирок этди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech