14:50 (26.11.2024)

433

Пиёда юриш мия саломатлигига таъсир қилиши маълум бўлди

Жисмоний фаолликнинг етишмаслиги мия фаолиятига салбий таъсир қилади. Аммо когнитив функцияни яхшилашнинг бир усули бор — юриш, дея қайд этмоқда мутахассислар.

Юриш қон айланишини яхшилашга ёрдам беради. Натижада мия кислород ва озуқа моддалари билан яхшироқ таъминланади. Бу нейронларнинг фаолиятини рағбатлантиради ва хотира ҳамда концентрацияни яхшилайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мунтазам юриш миянинг маълумотни қайта ишлаш ва эслаб қолиш учун масъул бўлган ҳипокампусни кучайтириши мумкин. Бундан ташқари, улар стресс даражасини самарали равишда камайтиради — организмдаги кортизол (стресс гормони) миқдори камаяди ва эндорфинлар (бахт гормонлари) кўпаяди.

Юриш, шунингдек, миянинг нейропластиклигини — мослашиш ва ўрганиш қобилиятини фаоллаштиради. Мия маълумотни тезроқ қабул қилади ҳамда ностандарт ечимларни топади. Бу, айниқса, ижодий касб эгалари учун жуда муҳимдир.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, узоқ давом этадиган ҳаракатсиз ва ақлий иш пайтида танаффуслар қилиш керак. Бу ақлий қобилиятларни яхшилашга ва концентрацияни оширишга ёрдам беради.

Ижобий натижаларга эришиш учун кунига 15-20 дақиқа юриш кифоя. Қисқа юришларни кундалик жадвалингизга мослаштириш осон.

Бошқа бир тадқиқот шуни кўрсатдики, юриш гипертензиянинг олдини олиш учун фойдалидир. Бундан ташқари, агар сиз юқори қон босимига мойил бўлсангиз, диэтангизни ўзгартиришингиз керак.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech