18:00 (26.11.2024)

327

Очиқ эшиклар куни ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисининг 2023 йил 29 августдаги 16-сонли баённомаси билан “9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган Аксилкоррупция ойлиги доирасида ўтказиладиган тадбирлар режаси” тасдиқланган.

Мазкур режага мувофиқ, вазирлик ва идоралар томонидан ўз фаолиятлари очиқлигини таъминлаш, коррупцион хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий коррупцияга қарши курашиш тизимларни жорий этиш каби масалаларга бағишланган “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан бугун “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясида Аксилкоррупция ойлиги доирасида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Очиқ эшиклар кунида “Коррупция глобал иллат” мавзусида тадбирлар ташкил этилди.

Маълумки, коррупция - ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган ҳавфли жиноий ҳодисалардан бири саналади.

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси Комплаенс-назорат хизмати томонидан мунтазам равишда айни шу йўналишда ҳуқуқий-тарғибот йиғилишлари ўтказиб келинади. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида компания ва унинг таркибидаги жамиятлар ходимлари иштирокида 7 марта йиғилишлар ўтказилган.

Шунингдек, Компаниянинг “Комплаенс-назорат” хизмати ва тегишли тармоқлари томонидан ўрганишлар натижасида 11 та аниқланган қонунбузилишлар юзасидан 7 та ҳолат бўйича 18 млрд. 793,1 млн. сўм етказилган зарар суммаси бўйича тўпланган хужжатлар қонуний чоралар кўришлик учун ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларига юборилган бўлиб, ушбу ҳолатлар юзасидан 4 та жиноят ишлари қўзғатилган.
Жорий йилнинг ўтган даврида жами 24 та фуқаролар ва юридик шахслардан ариза ва мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилган.

Очиқ эшиклар куни тадбири давомида компания иш фаолияти самарадорлигини янада юксалтириш, бунда коррупция иллати ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш, мазкур жараёнда ҳар бир бўғинда фаолият олиб бораётган ходимларнинг масъулиятини ошириш орқали жамоатчилик назоратини кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech