11:50 (11.10.2024)
471
Электрон рецепт тиббий ахборот тизимида тегишли ёзувлари мавжуд бўлган бемор учун расмийлаштирилади. Электрон рецептда ҳар бир ташхис бўйича учтагача дори воситаси кўрсатилиши мумкин.
Электрон рецептда:
- бирламчи тиббий-санитария муассасасининг номи;
- электрон рецепт рақами ва берилган сана;
- беморнинг ЖШШИР, фамилияси, исми ва отасининг исми, тугилган санаси;
- ХКТга мувофиқ қўйилган ташхис;
- дори воситасининг ХПН бўйича номланиши, рақами (электрон рецепт рақамига боғланган ҳолда), шакли, дозаси, фойдаланиш усули, даволаниш курсининг давомийлиги (сурункали касалликка чалинган беморлар учун бир ойдан ошмаган ҳолда);
- шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда телефон рақами;
- электрон рецептни тасдиқлаган шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми акс эттирилиши зарур:
Электрон рецепт расмийлаштирилган кундан бошлаб етти календарь кун амал қилади.
Шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт тасдиқланганидан сўнг ахборот дастури орқали Жамғарма билан шартнома тузган дорихоналарга узатилади ҳамда беморнинг мобил телефон рақамига мазкур рецептнинг рақами ва санаси акс эттирилган СМС-хабарнома автоматик равишда юборилади.
Бемор дорихонага мурожаат қилиб, электрон рецепт рақамини маълум қилганидан сўнг дорихона ходими томонидан ахборот дастурида мазкур электрон рецепт бўйича дори берилиши тўғрисида амалиёт бажарилади ҳамда бемор мобил телефон рақамига СМС-хабарнома орқали махсус код юборилади.
Дорихона ходими махсус кодни бемордан сўрайди ва ахборот дастурига киритади, код ахборот дастури томонидан қабул қилинганидан сўнг реимбурсация дастурига киритилган энг паст чекланган қоплаш қийматига эга бўлган дори воситаси беморга берилади ҳамда ахборот дастурида дори воситаси берилганлиги дорихона ходими томонидан тасдиқланади ва мазкур электрон рецепт ёпилади.