15:00 (15.01.2024)

559

Фармацевтика корхоналарига 100 млн АҚШ доллари ажратилади

Президентнинг 10.01.2024 йилдаги ПҚ-14-сон «Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига асосан, фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:

• Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан «Асакабанк» АЖга хорижий илғор технологияларни жалб этиш, инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаларини молиялаштириш учун 100 млн АҚШ доллари миқдорида 10 йил муддатгача, шундан 4 йилгача имтиёзли давр билан йиллик 5% ставкада кредит линияси ажратилади;

• «Асакабанк» АЖ томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар нуфузли хорижий банклар ва халқаро молия институтларидан 500 млн АҚШ доллари микдоридаги кредит линиялари жалб қилинади;

• «Асакабанк» АЖ жалб қилинаётган кредит маблағларини Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан келишилган ҳолда фармацевтика йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтиради.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

• 2024-2025 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича «Йўл харитаси»;

• Фармацевтика соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг қисқача параметрлари;

• «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини фаоллаштириш бўйича тадбирлар режаси.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech