12:53 (23.09.2024)

793

Фарғонада дори воситаларни қалбакилаштираётган яширин цехлар аниқланди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманида яширин цехда дорихоналарда қиймати 7 мингдан 26 минг сўмга қадар бўлган “Каспаргин”, “Пиратсетам”, “Дексамитазон”, “Аскорбин кислотаси” каби ампула шаклидаги дори воситаларини ёзуви, қадоғи ва ёрлиқларини ўзгартириш ҳамда ампулаларни бўёқ билан бўяш орқали дорихоналарда қиймати 70 мингдан 200 минг сўмгача бўлган “L-Lizin Essinat”, “Тиоцетам”, “Мидокалм”, “Ретоболил”, “Дипроспан” ва “Актовеген” каби дорилар тайёрланган.

Мазкур дори воситалари комплекс экспертиза хулосаларига кўра дори воситалари қалбакилаштирилганлиги ҳамда уларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги ва сақлаш шароитига амал қилинмаганлиги аниқланди.

Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманидаги хонадонлардан олинган дориларнинг қиймати 89 млн. сўмни ташкил этган бўлсада, уларни қалбакалаштириш орқали савдога чиқарилганида 625 млн. сўмга сотилиши мумкин эди. Бу эса фуқароларнинг соғлигига жиддий хавф солиш билан бирга моддий харажатларини оширилишига ва беморларнинг шифо топмасликларига сабаб бўлар эди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech