11:57 (18.09.2024)
611
АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифатини назорат қилиш бошқармаси (ФДА) катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда экзема (атопик дерматит) ни даволаш учун ишлаб чиқилган Ebglyss препаратини маъқуллади.
Eli Lilly компанияси инъекция воситаси яқин бир неча ҳафта ичида сотувга чиқишини маълум қилди.
Дори воситасини тасдиқланиши учта клиник тадқиқот натижаларига асосланган. Уларда маҳаллий дори воситалари ёки бошқа тизимли даволаш усуллари ёрдамида симптомларни назорат қила олмаган ўрта ва оғир даражадаги экзема билан касалланган 1000 дан ортиқ беморлар иштирок этди.
Ebglyss препарати экзема кучайиб кетишига сабаб бўлувчи IL-13 оқсилини блоклайди. Дори воситасининг афзалликларидан бири — дозалаш тартиби — уни ойига бир марта қабул қилиш етарли, бу эса беморларга дори аналогларига қараганда кўпроқ маъқул бўлиши мумкин. Масалан Sanofi ва Regeneron компанияларининг Dupixent экземага қарши препарати бир ойда икки марта инъекция қилишни талаб қилади.