15:20 (14.08.2023)

2765

ФДA Johnson & Johnsonнинг қон саратонини даволаш учун мўлжалланган препаратини тасдиқлади

Johnson & Johnson (J&J) фармацевтика компанияси AҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (ФДA) қон саратони билан оғриган беморларни даволаш учун антителага асосланган препаратини тасдиқлаганини эълон қилди, деб ёзади Reuters.

ФДA қарори беморларнинг 73,6 фоизи саратонни қисман ёки тўлиқ бартараф этишга эришганини кўрсатадиган ўрта босқичдаги тадқиқот маълумотларига асосланади. Таъкидлаш жоизки, агентлик дори ёрлиғига агрессив иммунитет реакцияси ёки ситокинларни ажратиш синдроми, шунингдек, неврологик токсикликни пайдо бўлиш хавфини кўрсатадиган энг қатъий хавфсизлик огоҳлантиришини қўйишни талаб қилди.

Talvey (талкетамаб) препарати камида тўртта олдинги даволаш курсларини олган (ҳафтада бир марта тери остига юборилган) қайта кўп миелома билан оғриган беморлар учун даволаш сифатида тасдиқланди. Ушбу восита саратон ва иммун ҳужайраларини бирлаштириш учун мўлжалланган биспецифик антилалар синфига тегишли бўлиб, шунда организмнинг иммун тизими ўсимтани йўқ қилиши мумкин.

Кўп миелома - бу суяк илигида бошланадиган ва охир-оқибат нормал қон ҳужайралари ишлаб чиқаришга халақит берадиган саратон шаклидир. Ушбу ташхис учун мавжуд бўлган бошқа даволаш усуллари J&J колмпаниясининг Carvykti ва Bristol-Myers Squibbнинг Abecma дори воситаларини ўз ичига олади, уларнинг иккаласи ҳам CAR-T- терапия синфига киради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech