18:00 (07.06.2023)
2219
Функционал темир танқислиги барча ўлимларнинг 5,4 фоизини, юрак-қон томир касалликларидан ўлимнинг 11,7 фоизини ва сўнгги 10 йил давомида юрак-қон томир касалликларидан ўлимнинг 10,7 фоизни ташкил этди. Тадқиқот шуни кўрсатадики, темир танқислиги ўрта ёшли одамларда жуда кенг тарқалган бўлиб, функционал етишмовчилик беморларнинг тахминан учдан икки қисмида учрайди.
AҚШнинг American Regent фармацевтика компанияси ва Япониянинг Daiichi Sankyo компаниялари юрак-қон томир касалликлари билан оғриган катталардаги темир танқислиги учун инъекцион Injectafer (темир карбоксимальтоза) дан фойдаланиш учун ФДA рухсатини олганликларини эълон қилди.
"Бу ФДA томонидан тасдиқланган юрак етишмовчилиги, прогрессив ва сурункали касаллиги бўлган ёши катталар учун томир ичига темирни алмаштириш терапиясидир, биринчи ва ягона"- деди Aмериcан Регент компаниясининг бош шифокори Рави Тайи.
Илгари Injectafer болалар ва катталардаги темир танқислиги камқонлигини даволаш, айниқса оғиз орқали темир қўшимчасига қониқарсиз жавоб бўлганлар учун тасдиқланган. Сурункали буйрак касаллиги бўлган катталардаги анемияни даволаш учун ҳам буюрилади.