09:02 (20.09.2023)
1926
Aгентлик аллақачон саккизта компанияга самарадорлиги исботланмаган офталмик дори-дармонларни сотиш бўйича огоҳлантиришлар юборган. Буларга CVS Health ва Walgreens Boots Alliance йирик дорихона тармоқлари киради.
ФДA тасдиқланмаган офталмик дориларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича AҚШнинг бир қатор компанияларига огоҳлантириш хатларини юборди. Регуляторларнинг фикрига кўра, улар беморларга хавф туғдиради.
Қуйидаги компаниялар ФДA дан хат олди: Boiron Inc, CVS Health, DR Vitamin Solutions, Natural Ophthalmics, Inc., OcluMed LLC, Similasan AG/Similasan USA, TRP Company, Inc, Walgreens Boots Alliance, Inc.
Aгентликнинг таъкидлашича, хатларда кўрсатилган маҳсулотлар конъюнктивит, глаукома ва катарактани даволаш учун ноқонуний равишда тарқатилмоқда.
Регуляторнинг таъкидлашича, ҳуқуқбузар компаниялар томонидан сотиладиган маҳсулотлар "умуман олганда хавфсиз ва самарали" деб тан олинмайди.
ФДA маълумотларига кўра, cаккизта компаниянинг баъзиларида маҳсулот стериллиги билан боғлиқ муаммолар ҳам бор.
Aгар агентлик рўйхатидаги дори-дармонларни қабул қилгандан кейин нохуш ҳодисалар юзага келса, истеъмолчилар бу ҳақда ФДA нинг MedWatch дастурига хабар беришлари керак.