08:55 (15.05.2024)

197

Фитотерапия қайси касалликларда самарали таъсир қилади?

Шифобахш ўсимликлар қадимдан тиббий муолажаларнинг асосий қуроли бўлиб келган. Замонавий тиббиётда ҳам дори препаратларининг 45 фоизи ўсимликлардан ажратиб олинади.

Фитотерапияда ҳар бир ўсимлик ўзига хос тарзда оғриқни қолдирувчи, тетиклаштирувчи, тинчлантирувчи, юрак фаолиятини яхшиловчи, гипотензия ва гипертензия, яллиғланишга қарши, балғам кўчирувчи ва терлатувчи каби қатор таъсирларга эга.

Айниқса, ошқозон-ичак фаолиятида иштаҳа очиш, овқат ҳазм қилиш ва ич суришда самарали қўлланиб келинмоқда.

Бундан ташқари, қон кетишини ва ивишини камайтирувчи, бактерияларни ўлдирувчи фитотерапия маҳсулотлари ҳам кенг фойдаланилади.

Бугунги кунда фитотерациянинг шифобахш хуусиятлари қатор касалликларни даволашда қўл келмоқда:

  • гастрит;
  • ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси;
  • холецистит;
  • колит ва энтероколит;
  • пиелонефрит;
  • нейроциркуляр дистония;
  • невроз ва астения шулар жумласидандир.

Шифобахш ўсимликлар натижасида моддалар алмашинуви ва қон таркибидаги холестерин миқдорини меъёрлаштиради.

Ўз навбатида, артериал қон босими бир меъёрда бўлиши, юракда ва бош мияда қон айланиши яхшиланиши, асабларни бўшаштириб уйқусизликни бартараф этиш ҳам фитотерапиянинг ижобий самараларидандир.

Истеъмол қилинадиган кўкатлар ва зираворлар организмга қўшимча қувват беради. Агар фитотерапия ўз ўрнида қўлланилса, қўшимча муолажа сифатида ривожланиш хавфи бўлган касалликларни бошланмасдан бартараф этиш мумкин.

Гули Шайхова,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош нутрициологи

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech