15:55 (09.06.2023)

2825

ФИЗЗДОЛ (FIZZDOL) 500 мг

Оғриқ қолдирувчи, иситма туширувчи дори воситаси.

Таркиби:

Ҳар бир эрувчан таблетка таркибида 500 мг Парацетамол (сувли эритма) сақлайди.

Дозани ошириб юбориш ҳолатларини олдини олиш мақсадида бошқа дори воситалари таркибида парацетамол мавжудлигини текширинг.

Қўллаш услуби:

Ичга қабул қилиш учун.
Бир стакан сувда таблетка тўлиқ эригандан сўнг ичга қабул қилинади. Таблеткаларни чайнаш ва ютиб юбориш мумкин эмас.

Физздол:

➖ иситмалаш ҳолатларининг енгил ва ўртача шаклларини,

➖ оғриқ,

➖ бош оғриғи,

➖ мигрень,

➖ томоқ оғриғи,

➖ бел оғриғи,

➖ миалгия, артралгия,

➖ дисминория,

➖ шамоллаш ва грипп давридаги оғриқларни симптоматик даволашда қўлланилади.

Болаларга ушбу дори воситасини беришдан олдин албатта боланинг тана вазнига кўра белгиланган дозага риоя қилиниши лозим (дозалаш йўриқномада мавжуд).

Сақлаш шароити:

Ёруғликдан ҳимояланган, қуруқ жойда, 30°С дан паст бўлган ҳароратда сақлансин.

Қўллашдан олдин йўриқномани ўқиб чиқинг.

"Dori-Darmon" АК дорихоналарида сотилиш нархи: 13 200 сум

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech