10:15 (08.05.2023)

2381

ФТТИ талабалари "Ўзбекистон Дори Таъминоти" МЧЖда бўлди

Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтида дарс жараёнлари бевосита амалий машғуотлар билан олиб борилади. Мисол учун саноат фармацияси йўналишида таълим олаётган талабалар учун  хориждан келтирилаётган препаратларни етказиш, сақлаш, аҳоли харид қилгунча бўлган жараёнларни ўз ичига олган корхоналар фаолияти билан танишув амалиёти йўлга қўйилган.

Куни кеча институтнинг бир гуруҳ талабалари “Ўзбекистон Дори таъминоти” маъсулияти чекланган жамиятида бўлиб, хориждан келтирилган ва маҳаллий ишлаб чиқарилган дори воситаларини сақлаш тартиби, шарт-шароитларини ўрганишди.

“Ўзбекистон Дори таъминоти” маъсулияти чекланган жамияти  Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган наркотик ва психотроп дори-воситаларини Ўзбекистонга олиб кириш, сақлаш ва савдога чиқариш рухсати бўлган кам сонли корхоналардан бири. Маълумки, бу каби дори воситалари ўзига хос сақлаш усулларини талаб қилади, эҳтиёткорлик билан муомала қилиш муҳим. Амалий машғулотлар давомида талабаларга, соҳанинг бўлғуси мутахассислари сифатида мана шу жиҳатлар ҳам тушунтирилди. 

Шунингдек, талабалар “Дори-Дармон” АК га қарашли  “Маразий омборхона”да ҳам бўлиб, иш жараёни, омборхонада ўрнатилган,  дори воситаларини тақсимловчи Австриянинг “Schafer” айланали инновацион қурилмасининг иш жараёнини ҳам кузатишди.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech