14:02 (07.07.2023)

3602

Гель, малҳам ёки крем ​​- бир-биридан нима билан фарқ қилади?⠀

Ташқи фойдаланиш учун ҳар қандай дори (лосьенлар, спрейлар, эмулсиялар, пасталар, мойлар, кремлар, малҳамлар) фаол моддадан ва ушбу препаратнинг "шаклини" ташкил этувчи асосдан иборат.⠀

Малҳам - энг кўп миқдорда ёғни ўз ичига олган шакл. У фаол модданинг чуқур кириб бориши билан ажралиб туради. Терида қуруқ тошмаларни даволаш учун тавсия этилади."Бинт остида" малҳамлардан фойдаланиш фаол модданинг кириб бориш чуқурлигини янада оширади. Малҳамларнинг ёғли таркибий қисмлари терига сингиб кетмаслиги сабабли улар кийимни кир қилиб қўйиши мумкин. Намланаётган тери тошмаси учун малҳамларни қўлламанг.  

Гель - таркибида мойлар ва ёғлар мавжуд эмас, ва унинг PH кўрсаткичлари терининг кўрсаткичларига яқин. У терига осонгина тарқалади, тез сўрилади, терининг пўраларини ёпиб қўймайди. ⠀Гель малҳамдан кўра тезроқ сўрилади. Шошилинч равишда оғриқни қолдириш керак бўлса, масалан бўғимда, у тезроқ ёрдам беради. Aгар сиз узоқроқ аналгетик таъсирни таъминлашингиз ва яллиғланишни енгиллаштиришингиз керак бўлса, унда малҳамни қўллаш афзалроқдир. Гель кўринишидаги дориларни намланаётган терига қўллаш мумкин. ⠀⠀

Крем - асоси ёғлар ва сувдан иборат бўлади. У терига яхши сўрилади, қўллашдан кейин бир неча дақиқадан сўнг у кийимни кир қилиб қўймайди, юз терисида қобиқ бўлиб турмайди. Фаол модданинг сингиш чуқурлиги малҳамдан камроқ. У ўткир яллиғланиш реакцияларида тавсия қилинади, ўртача намланаётган юзаларга қўлланилиши мумкин.⠀

Лосьен / Эмульсия – крем, малҳам ва гелларга нисбатан анча суюқ шаклда бўлади. Унинг таркиби  асосида спиртлар ва сув мавжуд. Кўпинча у бош терисини даволаш учун ишлатилади (чунки у сочни ёғлантириб қўймайди). Майинлиги, тез сўрилиши, салқинлик туйғусини берувчи лосьен нозик ва ёғли терига ишлатиш учун афзалроқдир. У пўраларни ёпмайди ва ниқоб эффектини яратмайди.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech