09:10 (11.04.2023)

2594

Грузияда дори-дармон нархлари чегараси жорий этилди

Грузия Соғлиқни сақлаш вазирлиги фармацевтика компанияларига дори-дармонларнинг чекланган нархларини белгилади, ундан юқори нархларда сотиш тақиқланади.

Агентлик маълумотларига кўра, улгуржи ва чакана савдо тармоқларига дори воситаларининг амалдаги нархларини қайта кўриб чиқиш ва уларни янги қоидаларга мувофиқлаштириш учун 31 январга қадар муддат берилди. 15 февралдан дори воситаларини белгиланган нархларда сотиш бошланди. Дори воситалари рўйхати ва уларнинг чекланган нархлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг алоҳида буйруғи билан тасдиқланди.

Биринчи босқичда сурункали касалликларни даволаш учун зарур бўлган дори воситаларига (1 мингдан ортиқ номдаги) мос нархлар жорий этилган бўлса, кейинчалик бу чора бошқа гуруҳдаги дори воситаларига ҳам татбиқ этилди. Расмийлар нархларнинг юқори чегарасини жорий этиш дори-дармонлар нархини ўртача 40 фоизга камайтиришига умид қилмоқда.

Ушбу ислоҳотдан кўзланган мақсад сифатли дори воситаларининг мавжудлигини ошириш, адолатли нархларни, рақобатбардош ва шаффоф фармацевтика бозорини таъминлашдан иборат.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech