13:27 (03.05.2023)
2440
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг “QP PHARMACHEM LTD” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Гвайфеназин” сиропининг сифатсиз серияси бўйича огоҳлантириш эълон қилган эди.
Маълумот учун, “Гвайфеназин” препарати балғам кўчирувчи восита бўлиб, унинг нафас йўлларидан чиқариб юборилишини енгиллаштириш ва йўтални камайтириш учун қўлланилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ЖССТнинг 4/2023-сонли хабарномасида эълон қилинган мазкур “Гвайфеназин” сиропи (GUAIFENESIN SYRUP TG SYRUP) ва уни ишлаб чиқарувчи “QP PHARMACHEM LTD” компаниясининг бошқа дори препаратлари Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини ҳамда юртдошларимиз бу борада хавотирга тушмасликларини билдиради.
Ҳозирги кунда дунёда сироп билан боғлиқ диэтиленгликоль ва этиленгликоль контаминацияси ҳолатида юзага келаётган салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимиз ҳудудига кириб келаётган дори препаратларининг сифат назорати янада кучайтирилган.