09:09 (18.07.2023)

2216

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) оила аъзоларига қандай тиббий йордам кўрсатилади

Масъул вазирлик ва идоралар ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) оила аъзолари учун уларнинг мурожаатларига асосан қуйидагиларни таъминлаши лозим:

• Ўзбекистондаги санаторий-курорт муассасалари ва болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида йилига бир марта бепул соғломлаштириш;

• шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларини (йилига бир марта), тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламаларини олиб бериш ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатларини қоплаш;

• оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлганларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, йилига бир марта дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммасини компенсация қилиш.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech