12:00 (12.06.2023)

2180

Ҳамкорлик  фаолият самарадорлигини оширади

Сирдарё вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ҳамда “Дори-Дармон” АК бошқарув раиси Умида Салихбаева, шунингдек, вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Рахимжон Бобоев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хуршид Ҳакимов “Сирдарё Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамиятида бўлди.

Улар дастлаб, жамиятда GDP талаблари асосида қайта таъмирланаётган омборхона билан  танишди. Шунингдек, бугунги кунда жамиятда олиб борилаётган ишлар, аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлаш борасида кўрилаётган чора тадбирлар, омборхонадаги мавжуд дори воситалари ва уларни сақлаш шароитлари билан танишишди.  Ва келгусида  амалга оширилиш керак бўлган ишлар, муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида фикр алмашди.

Вилоят ҳокими А.Маҳмудалиев “Сирдарё Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш, иш сифатини яхшилаш йўлида  ҳокимлик ҳам ўз кўмагини беришга тайёрлигини қайд этди.

Жамият омбори Муносиб дистрибьюторлик амалиёти стандартларига (GDP)  мувофиқлиги жиҳатидан сертификатлаш жараёнини тезлаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

GDP – бу фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг барча босқичларидаги узлуксиз назоратни таъминловчи қоидалар тизими бўлиб, жамиятнинг  дори воситаларини олиб келиш, сақлаш, етказиб беришдаги фаолияти ишончли, сифатли ва самарали эканлигини кафолатлайди.

Эслатиб ўтамиз, “Сирдарё Дори-Дармон” МЧЖга қарашли 14 та дорихона ва дорихона шохобчалари реимбурсация дастурига уланган бўлиб, бу дастур беморга оилавий шифокор ёзган электрон рецепт асосида дорихонадан дори воситаларини бепул олиш имконини беради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech