16:30 (06.04.2023)
2472
Ҳиндистоннинг Global Pharma Healthcare компанияси Pseudomonas aeruginosa (кўк йирингли таёқча) билан ифлосланган кўз томчиларини етказиб беришда айбланганидан сўнг ўзининг офтальмик маҳсулотларини синовдан ўтказди. Маҳаллий NDTV телеканали Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги аноним манбага таяниб хабар беришича, намуналарда ҳеч қандай қоидабузарлик аниқланмаган.
Бироқ FDA компания ишлаб чиқаришда стерил шароитларни таъминламаганлигини таъкидламоқда. Бошқарув инспекторлари Global Pharma Healthcare заводига ташриф буюришди ва камида 11 та қоидабузарликларни аниқладилар. Улар “фильтрлар ва идиш қопқоқлари билан боғлиқ муаммолардан тортиб, чала қоқилган михлар ва қуйиш хонасидаги ёрилиб кетган герметикларгача”, деб ёзади Fierce Pharma.
Аввалроқ АҚШ оммавий ахборот воситалари Global Pharma Healthcare компаниясининг кўз томчиларидан фойдалангандан сўнг уч кишининг ўлими ва яна 12 кишининг кўрлиги ўртасидаги боғлиқлик ҳақида хабар берган эди. Соғлиқ ва ҳаёт учун хавфли маҳсулотлар етказиб бериш ҳақидаги даъволар муносабати билан компания ихтиёрий равишда маҳсулотни жавонлардан қайтариб олди.
14 март ҳолатига кўра, мамлакатнинг 16 штатида 68 кишида инфекция аниқланган. Global Pharma Healthcare маҳсулотларидан ташқари яна бир қанча фармацевтика компанияларининг кўз томчилари Қўшма Штатларда муомаладан олиб ташланди.