14:50 (08.10.2024)

373

Сунъий интеллект миопияни олдини олишга ёрдам беради

Сунъий интеллект миопияни олдини олишга ёрдам берди

Америкалик шифокорлар кўриш билан боғлиқ муаммоларни диагностика қилиш учун сунъий интеллект (СИ) моделидан фойдаланишни таклиф қилишди. Тадқиқот JAMA Ophthalmology журналида чоп этилган.

Аризона штати университети (АҚШ) олимларининг фикрига кўра, кўз тубидаги қайтмас ўзгаришлар мажмуи билан боғлиқ бўлган миопик макулопатия (миопиянинг энг юқори даражаси) дунёда кўриш қобилиятини йўқотишнинг асосий сабабидир. 2015 йилда у туфайли 10 миллион киши кўриш билан боғлиқ муаммоларига дуч келган ёки кўриш қобилиятини бутунлай йўқотган. Мутахассислар касалликни сунъий интеллект ёрдамида башорат қилишни таклиф қилишди.

Миопик макулопатия ҳам узоқни кўра олмаслик билан боғлиқ, лекин уни профилактик тадқиқотлар ўтказиш орқали олдини олиш мумкин. Муаммо шундаки, касалликни эрта босқичларда аниқлашга ёрдам берадиган оптик когерент томография муолажаси қиммат ва кўп меҳнат талаб қилади. Шу сабабли, масалан, қишлоқ аҳолисининг бундай хизматлардан фойдаланиши чекланган. Тадқиқотчилар сунъий интеллект назорати остида профилактик чора-тадбирларни ўтказишни таклиф қилдилар.

Махсус яратилган модель тўр парда тасвирларини самарали сканерлаши ва миопик макулопатиянинг тўғри таснифини башорат қилиши мумкин.

"Сунъий интеллектга асосланган технологиялар мавжуд бўлиши биланоқ, улар бутун дунё аҳолисининг, шу жумладан ривожланаётган мамлакатларда яшовчиларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилайди," — деди профессор Ялин Ван ихтиро ҳақида.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech