17:05 (27.09.2023)

1308

Инсон ҳуқуқлари ҳимоясида давлат сиёсати ва халқаро мажбуриятлар: ахборот хизматларининг вазифалари нималардан иборат?

Бугун АОКАда вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари ходимлари, оммавий ахборот воситалари учун “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати ва мазкур соҳада халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши масалалари” мавзусида ўқув курслари бошланди.

Ўқув курсини Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов очиб берди. Кириш сўзи давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, бунда ОАВ ва ахборот хизматлари имкониятлари кенглигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан АОКА директори А.Ходжаев инсон ҳуқуқлари ҳимояси глобал миқёсда долзарб эканлигини, мамлакатда сўз эркинлигини, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, фуқроларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида инсон ҳуқуқларини таъминлаш мақсад қилинганлигини эътироф этди.

Тадбирда матбуот котиблари инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, шу аснода фаолият юритаётган ташкилот нуфузини ҳам муҳофаза қилишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, мезонлар ва принциплар ҳамда бошқа соҳага оид саволларга жавоб олишди.

Ўқув семинари эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech