11:50 (26.09.2023)

874

Иш режимига риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилди

Жорий йилнинг 1 августидан 24 сентябрь кунига қадар республиканинг барча ҳудудларида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 34-моддасида назарда тутилган иш вақти меъёрларига Иш берувчилар томонидан риоя этилиши мониторинг қилинди.

 Мониторинг давлат органларининг 519 та ҳудудий бошқармасида ўтказилган. Шундан, 105 тасида 363 нафар ходим дам олиш кунлари ва иш вақтидан ташқари вақтларда ишга жалб этилганлиги аниқланган.

 Жумладан, 169 нафар ходим дам олиш кунлари, 194 нафари эса иш вақтидан ташқари вақтларда ишга жалб этилган.

 Мониторинг натижаси бўйича 105 та давлат органи раҳбарига иш вақти меъёрларига амал қилиш лозимлиги ва ушбу талабларга риоя этмаслик Иш берувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан маъмурий жарима қўлланилишига сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилган. Айбдор мансабдор  шахсларга нисбатан 44,4 млн. сўм маъмурий жарима қўлланилган.

 Жараён давом этмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech