12:01 (08.08.2023)

1947

Иш вақтига қанчалик амал қилиниши бўйича сўровнома ўтказилди

Давлат хизматида банд бўлган фуқароларнинг иш вақтига қанчалик риоя этилиши таҳлил қилинди.

Ўтказилган тадқиқотга кўра, сўровда қатнашган 560 нафар давлат хизматчиларининг ярмидан кўпи, яъни 57,3 фоизи иш вақтидан ташқари ишга жалб этилади.

Жумладан:
36,8 % ҳар куни қўшимча 1-2 соат;
13,9 % ҳар куни кечки соат 22-00 га қадар;
6,4 % кечки соат 24-00 га қадар ишлашини билдирдилар.

Сўровда иштирок этган давлат хизматчиларининг:
41,3 % бир хафтада 4 соатгача;
11,4 % 5-7 соат
15,8 % 8 соатдан кўп вақтини мажлис ва йиғилишларга сарфлайди.

Тадқиқотга кўра, ортиқча “мажлисбозлик” Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech