15:55 (29.05.2023)
6555
Қиздирувчи малҳамлар сурункали мушак оғриғи ва бўғин касалликларини комплекс даволашда қўлланилади. Шунингдек, бўғимларнинг яллиғланиши, артроз, остеохондроз, радикулит, умуртқа диск чурраси ва бошқа касалликларда, кўкаришлар, пай узилиши, оёқ қайрилиб кетган вақтда буюрилади.
Спортчилар мушакларни қиздириш учун ишлатишади - бу чўзилиш ва жароҳатларнинг профилактикаси учун яхши. Ва машғулотдан сўнг, бундай малҳам мушакларнинг кучланишини бартараф этишга ёрдам беради. Баъзи қиздирувчи малҳамлар терапевтик массаж учун ишлатилади.
Қиздирувчи малҳамларни қачон ишлатмаслик керак?
Қиздирувчи малҳамлар қон томирларини кенгайтиради ва микроциркуляцияни оширади. Шунинг учун бундай мазларни шикастланишдан, шиш ва гематома пайдо бўлгандан кейин дарҳол қўллаш мумкин эмас - улар малҳамни қўллашдан кўпайиши мумкин, юмшоқ тўқималарнинг тиклаш жараёнларини эса секинлаштиради.
Қиздирувчи малҳамлардан таъсирчан тери эгалари фойдаланиши мумкин эмас, шунингдек яралар ва бошқа тери касалликлари, аллергик реакциялар мавжуд бўлганда қўллаш тавсия этилмайди.
Қўллашдан олдин терининг кичик жойига мазни суртиб, реакция бериш-бермаслигини кузатиш тавсия этилади.