13:11 (03.08.2023)

20252

Қизилмия илдизи сиропи: йўтал даволашда қандай қўлланилади

Қизилмия - кимёвий таркиби бой бўлган машҳур доривор ўсимлик. У кўплаб касалликлар, жумладан, нафас олиш тизимини даволаш учун ишлатилади.

Қизилмия асосидаги препаратлар ўсимликдан қилинганлиги сабабли, уларнинг ножўя таъсирлари кам бўлади ва катталарда ҳам, болаларда ҳам қўлланилиши мумкин.

Қизилмия илдизларининг таркибида бўлган глициризин кислотаси вирусларга қарши курашади, тўқималарнинг янгиланишини яхшилайди ва оғриқни қолдиришга ёрдам беради. Қизилмия илдизи сиропи кимга кўрсатилади ва қандай ишлатилади? Қизилмия илдизи сиропи машҳур йўтални бостирувчи воситадир. Сиропнинг ўзи жигарранг рангга ва ширин таъмга эга қуюқ суюқлик шаклида бўлади.

Ушбу препарат балғам кўчирувчи таъсирга эга. Шунинг учун у бронхларнинг ўткир ва сурункали яллиғланиши, трахеит, пневмония, бронхоектатик касалликларида қо`лланилиши мумкин. Уни қўллаш учун асосий кўрсатма - ажралиши қийин бўлган қуюқ ва ёпишқоқ балғам.

Бу сироп қандай қўлланилади?

Катталарга кунига уч марта ярим стакан сувда бир кичик қошиқ препарат аралаштириб ичиш тавсия етилади. Икки ёшгача бўлган болаларга сувга, улар неччи ёшда бўлса, шунча томчи (бир ёки икки томчи) аралаштириб берилади. Икки ёшдан ўн икки ёшгача бўлган болаларга ярим чой қошиқ тўртдан бир стакан сувда суюлтириб берилади.

Ушбу препарат унинг таркибий қисмларига юқори сезувчанлик мавжуд беморларга тақиқланади. Бундан ташқари, ошқозоннинг яллиғланиши ва ошқозон ярасидан азият чекаётканлар ҳам ичмаслиги керак. Ҳомиладорлик даврида сиропни еҳтиёткорлик билан ва фақат шифокор билан олдиндан маслаҳатлашганидан сўнг қўллаш керак. Бир ёшгача бўлган болаларга ҳам бериш тавсия қилинмайди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech