16:19 (13.04.2023)
2339
GxP дори воситалари сифатини назорат қилиш тизими – бу дори маҳсулотларининг фармацевтик ишлаб чиқишдан истеъмолчигача бўлган дори воситалари “ҳаётий цикли”нинг барча босқичларини қамраб оладиган бутун жаҳонда тан олинган модел.
Фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи маҳаллий корхоналар GDP - Зарур дистрибьюторлик амалиёти талабларига жавоб бериши лозим.
“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси ва тизимдаги “Фарғона Дори-Дармон” акциядорлик жамияти 2022 йил июль ойида биринчилардан бўлиб GDP сертификатини олган эди.
Куни кеча "Тошкент вилоят Дори-Дармон" ҳамда "Самарқанд Дори-Дармон" акциядорлик жамиятлари ҳам GDP сертификатини қўлга киритди.
Бу сертификат компания ва жамиятларнинг дистрибьюторликнинг барча босқичларида -дори воситаларини сифатли олиб келиш, сақлаш, етказиб беришдаги фаолияти ишончли, самарали эканлигини кафолатлайди, шунингдек, давлат харид танловларида иштирок этиш имконини беради.