10:12 (19.06.2023)

2446

ЖССТ: Ҳиндистоннинг йўтал сиропларидан заҳарланиш хавфи бутун дунёда давом этмоқда

ЖССТ турли мамлакатларда 300 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган ҳинд йўтал сироплари сотувдан олиб ташланганлиги ҳақида ишончли маълумотларга эга эмас. Яроқлилик муддати икки йил бўлган дориларни ҳар қандай мамлакат бозорида топиш мумкин, шунингдек, улар заҳарли моддаларни ўз ичига олган хом ашёдан ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин. Шу боис, улар томонидан ҳалокатли заҳарланиш хавфи бутун дунёда сақланиб қолмоқда, деб хабар бермоқда ташкилот вакили Reuters агентлигига.

Ҳозирда сироплар тўққизта давлатга сотилгани маълум, уларнинг олтитаси билан дори мавжудлигини кузатиш учун боғланган. ЖССТ бу мамлакатлар номини айтишдан бош тортди, чунки тергов якунланмаган. Reuters хабарига кўра, ҳиндистон йўтал сироплари Гамбия, Ўзбекистон, Микронезия, Либерия, Камерун, Шарқий Тимор, Камбоджа, Сенегал, Филиппин ва Маршалл оролларига етказиб берилган.

ЖССТ томонидан қўллаб-қувватланган назарияга кўра, 2021 йилда пропиленгликоль (тиббий сиропларни тайёрлаш учун ишлатиладиган ингредиент) нархи кескин ошгани сабабли, бир ёки бир нечта бундай хом ашё етказиб берувчилар уни этиленгликоль ва диэтиленгликоль билан аралаштириб, ишлаб чиқарувчиларга сотган. Aйбдорларни топишга ноаниқ таъминот занжирлари тўсқинлик қилмоқда.

Этиленгликоль ва диэтиленгликоль кўпинча автомобиллар тормоз суюқлигида ва инсон истеъмоли учун мўлжалланмаган бошқа маҳсулотлар учун қўлланилади, аммо виждонсиз етказиб берувчилар баъзан фойда олиш учун уларни пропиленгликол билан аралаштирадилар, деб тушунтириш берди Reuters.

Маҳсулотлари Гамбия ва Ўзбекистонда ўлим билан боғлиқ бўлган иккита компания - Maiden Pharmaceuticals va Marion Biotech Ҳиндистон ҳукумати томонидан ёпилди. Индонезиянинг учта сироп ишлаб чиқарувчиси - Yarindo Farmatama, Universal Pharmaceutical Industries, AFI Farma - лицензиялари бекор қилинди. Яна бир компания - Конимех ўзининг сиропларини сотувдан олиб ташлади.

Бундан ташқари, 2023-йилнинг 1-июнидан бошлаб Ҳиндистонда йўтал сироплари экспорт қилишдан олдин мажбурий сифат назорати жорий этилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech