15:07 (05.07.2023)
2399
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, Ер юзи аҳолисининг ярми ҳанузгача тоза ичимлик суви, санитария ва гигиена воситаларидан етарли даражада фойдаланиш имкониятига эга эмас.
Бу муаммо йилига камида 1,4 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Хусусан, худди шу омил туфайли келиб чиққан диарея хасталиклари туфайли 2019 йилда 1 миллиондан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган.
Иккинчи ўринни шахсий гигиенага риоя қилмаслик натижасида келиб чиққан ўткир респиратор инфекциялар эгаллайди. Бу эса ўша йили 356 минг кишининг ўлимига сабаб бўлган.
Шунингдек, баъзи минтақаларда ичимлик суви, санитария ва гигиена воситалари тақчиллиги беш ёшгача бўлган 395 минг нафар ўғил-қизнинг вафотига олиб келди.
Таҳлилларга кўра, қайд этилган ўлим ҳолатларининг тўртдан уч қисми Африка ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади.