12:00 (25.07.2023)

1669

Дори воситалари қандай синовлардан ўтказилади?

Дори воситалари дорихоналар ва шифохоналарнинг жавонларидан ўрин олишидан аввал рўйхатга олинади. Бунинг учун барча дорилар махсус синовлардан ўтказилиши лозим.

Aввалига лаборатория муҳитида тадқиқотлар ўтказилади. Олимлар биологик нишонни танлаб, кўплаб тажрибалар ўтказадилар.

Улар танланган восита қандай ҳаракат қилишини, қандай реакцияларга киришишини аниқлайдилар ва у танадаги турли жараёнларга қандай таъсир қилишини тахмин қиладилар. Кейинчалик, танланган препаратни лаборатория ҳайвонларида синаб кўришга ўтадилар.

Aгар сичқонлар устида олиб борилган тадқиқотлар муваффақиятли бўлса, кейинги босқич бошланади - клиник синовлар. Улар бир неча босқичлардан ўтади:

I босқич - соғлом кўнгиллиларнинг кичик гуруҳидаги тадқиқотлар. Олимлар препаратнинг инсон организмида қандай ишлашини, қайси йўлни босиб ўтишини ва қандай ножўя реакцияларни келтириб чиқаришини кузатадилар.

II босқич - беморларни ўрганиш. Гуруҳда тадқиқот иштирокчилари сони кўпаяди ва уларнинг аксариятида бирон бир касаллик аломатлари мавжуд. Ушбу босқичда олимлар препаратнинг ҳақиқий касаллик шароитида қандай таъсир кўрсатишини кузатадилар.

III босқич - беморларнинг катта гуруҳидаги тадқиқотлар. Енди олимлар дори ҳақиқатан ҳам ишлаётганини ва ўткан босқичлардаги таъсир тасодиф эмаслигини исботлашга ҳаракат қилишади.

Aгар препарат клиник синовларнинг учинчи босқичидан ўтса, у рўйхатга олинади ва беморларни даволаш учун ишлатилади. Дори-дармонларни ишлаб чиқиш ва барча синовлардан ўтказиш учун ўртача 10-15 йил керак бўлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech