15:01 (06.09.2023)

2599

Олимлар: айрим ичак касалликлари Паркинсон касаллиги ривожланиш хавфини оширади

Gut журналида чоп этилган янги тадқиқот бир қатор ичак касалликлари ва Паркинсон касаллигини ривожланиш хавфи ўртасидаги боғлиқликка бағишланди.

Олимлар ич қотиши, дисфагия (овқат ёки сув ютишнинг бузилиши) ва яллиғланган ичак синдроми каби муаммолар жиддий неврологик касалликнинг хабарчиси бўлиши мумкинлигини аниқладилар. Шундай қилиб, ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолар турли хил цереброваскуляр (бош мияда қон айланишининг бузилиши) бузилишларнинг - мия аневризмаларининг, Aльцгеймер касаллигининг келиб чиқиб сабаблари бўлиши мумкин, деб ҳисоблашади, энди олимлар бу рўйхатга Паркинсон касаллигини ҳам қўшишди.

Иш доирасида Паркинсон касаллигига чалиниши сабаблари номаълум бўлган 24 624 кишининг тиббий маълумотлари ўрганилди. Улар ўз маълумотларини Aльцгеймер касаллиги ёки бошқа цереброваскуляр касалликларга чалинган беморлар ҳақидаги маълумотлар билан таққосладилар. Диагностикадан 6 йил олдин уларнинг жадвалларида қайд этилган ичак патологияларининг частотасини солиштириш учун ёши, жинси ва ташхис қўйиш муддати ҳам ҳисобга олинган. Барча намуналардан сўнг, тўртта ичак патологиясида Паркинсон касаллигининг ривожланиш хавфи юқори эканлиги аниқланди.

Буларга гастропарез, яъни овқат ҳазм қилиш бузилиши, дисфагия, ич қотиши ва яллиғланган ичак синдроми киради. Биринчи учтаси 5 йил ичида нейрогенератив касаллик ривожланиш хавфининг икки баробар ортиши билан боғлиқ. Диареясиз яллиғланган ичак синдроми билан хавф 17% га ошади.

Функционал диспепсия (ошқозонда сабабсиз ёниш ёки тўқлик ), диарея билан кечадиган яллиғланган ичак синдроми каби муаммолар ҳам Паркинсон касаллиги ташхиси қўйилган одамларда кўпроқ учрайди. Aммо бу ҳолатлар Aльцгеймер касаллиги ва бошқа цереброваскуляр кўринишлар ривожланганларда ҳам кенг тарқалган.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, "бу тадқиқот нафақат ич қотиши, балки дисфагия, гастропарез ва диареясиз яллиғланган ичак синдромининг клиник диагностикаси Паркинсон касаллигининг ривожланишини башорат қилиши мумкин бўлган муҳим кузатув далилларини ўрнатган биринчи тадқиқотдир". Ушбу натижалар эътибор ва қўшимча ўрганишни талаб қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech